1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 января, 18:48 482 0

Андижондаги президент мактаби “Андижоннома” таҳририяти ўрнида қурилади

Вилоят ҳокимлиги “таҳририят ходимларининг хавотирига ўрин йўқ”лигини таъкидлашмоқда. 

Андижондаги президент мактаби “Андижоннома” таҳририяти ўрнида қурилади
Фото: t.me/MARKAZ16Uz

Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, президент мактабини Алишер Навоий шоҳ кўчасида жойлашган Андижон шаҳар ҳокимлиги ва таҳририят биноларининг ўрнида бунёд этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги ишонтиришича, “таҳририят ходимларининг хавотирига ўрин йўқ”. 

“Таҳририят учун Андижон шаҳри марказида барча қулайлик ва шароитларга эга, замонавий бино қуриб битказилиб, таҳририят кўчириб ўтказилганидан сўнг қурилиш ишлари амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳозирда тўртта ҳудудда — Тошкент шаҳри, Наманган, Нукус ва Хивада президент мактаблари фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрда парламентга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилда 10 та президент мактаби бунёд этилишини таъкидлаган эди. 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей