1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
26 января, 17:09 731 0

Яқин орада ипотека кредитлари фоизлари пасайтирилмайди — Марказий банк вакили

Беҳзод Ҳамроев қайта молиялаш ставкаси 14% бўлган тақдирда, фоизларнинг 18 экани мақбул ҳолат эканлигини айтди.

Яқин орада ипотека кредитлари фоизлари пасайтирилмайди — Марказий банк вакили
Фото: aoka.uz

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев айни пайтда Марказий банк ипотека кредитлари фоизларини пасайтириш ёки тартибга солиш учун нималарни режалаштираётгани билан ўртоқлашди.  

“Фоиз ставкалари нега баланд десангиз, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14% бўлгандан кейин ипотека кредитлари 16-18% бўлиши бу табиий. Бироқ, биз ана шу фоизларни секин аста пасайтириш ҳаракатидамиз. Бунинг учун инфляцияни пасайтириш чоралари кўрилмоқда. 

2021 йилда бунга қаратилган дастурлар бор. 2023 йилга келиб инфляция бўйича асосий кўрсаткичларимиз 5 фоизга келиб қолиши кутилмоқда, шунга мос равишда кредитларнинг фоиз ставкаси ҳам пасайиб боради.

Бошқа давлатларда кредит фоизлари паст эканига келсак, Россияда охирги 4-5 йилда инфляция 4 фоиздан ошмаган. Ўтган йили пандемия ва карантин сабабли озроқ ўсиш кузатилди. Лекин ипотека кредитлари 8-9% атрофида. Бизда қайта молиялаш ставкаси 14% бўлган ҳолатда фоизларнинг 18 экани мақбул ҳолат. Айни вақтда бундан камайтириб бўлмайди”, дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев ўз интервьюсида.

Аввалроқ, 2020 йилда тижорат банклари томонидан 9,1 трлн сўм миқдорида ипотека  кредитлари ажратилганини маълум қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей