1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
26 января, 15:28 641 0

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳақида маълумот берилди

2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми 16,9 млн сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳақида маълумот берилди
Фото: UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 580,2 трлн сўмни ташкил этди. 2019 йил билан таққослаганда 1,6% га ўсди. 

2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 16,9 млн сўмни (ёки 1 685,5 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди. 

2020 йил якуни бўйича ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 341,5 трлн сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 194,4 трлн сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. 

Маҳсулотларга соф солиқлар эса 44,3 трлн сўмни ташкил этди.

2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 255,3 трлн сўмни ташкил қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей