1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
26 января, 14:07 865 0

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензинининг нархи яна ошди

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг биржа нархлари бир тоннаси учун ўртача 5 767,9 минг сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензинининг нархи яна ошди
Фото: UzNews.uz

“Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси”га ўтган ҳафта 30 426,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 6 520,5 тоннаси, яъни 21,4% сотилди

Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 22 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 763,0 минг сўмдан 5 822,5 минг сўмгача ёки 1,0% га ўсди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 958,2 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтирилишича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей