1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
26 января, 12:04 631 0

Нархи бозор коньюктурасидан келиб чиқиб аниқланадиган товарлар (хизматлар) рўйхати тузилди

Ўзбекистонда “Солиқ нархи” механизмини жорий қилиш ва унинг асосида солиқ солинадиган базани аниқлаш таклиф қилинмоқда.

Нархи бозор коньюктурасидан келиб чиқиб аниқланадиган товарлар (хизматлар) рўйхати тузилди
Фото: Иллюстрация

Давлат солиқ қўмитасининг синов тариқасида бозор коньюктурасидан келиб чиқиб “Солиқ нархи” механизмини жорий қилиш ва унинг асосида солиқ солинадиган базани аниқлаш таклиф қилиняпти. Тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Нархи бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган товарлар (хизматлар) рўйхатига — янги кўп квартирали уйлардаги турар жой объектлари, ун маҳсулотлари, шакар, алкоголли маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, газланган ва газланмаган салқин ичимлик ва цемент киритилган.

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 ноябрга қадар синов натижалари якуни билан бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда “Солиқ нархи” механизмини кенг жорий қилиш юзасидан ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ҳар бир ҳудуд (шаҳар, туман) бўйича шакллантирилиб, Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади.

Солиқ базаси Давлат солиқ қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилган бир бирлик товар (хизмат) учун белгиланган бозор қийматининг солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даврида сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайтмасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей