1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
26 января, 10:07 660 0

Nexia ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ўлди

Воқеа жойида Nexia ҳайдовчиси ва бир йўловчи ўлган. Қолган 3 йўловчи шифохонада вафот этган.

Nexia ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ўлди
Фото: Видеодан кадр

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Nexia ва Howo юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Унда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалининг “Янги давр” ахборот дастурида маълум қилинди.

ЙТҲ ноқулай об-ҳаво оқибатида юзага келган. 21 январь куни соат 15:25 ларда Беруний туманида 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 Беруний тумани томон ҳаракатланиб келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетган. 

Содир бўлган тўқнашувда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Салонда бўлган бошқа йўловчилар шифохонага олиб келинган, аммо улар ҳам вафот этган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей