1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 января, 09:48 488 0

Давактив “Coca-cola” тендерини тўхтатиш бўйича тақдимномага муносабат билдирди

Тез орада тендер иштирокчилари томонидан жамоатчиликка тушунтириш берилиши маълум қилинди.

Давактив “Coca-cola” тендерини тўхтатиш бўйича тақдимномага муносабат билдирди
Фото: ccbu.uz

Кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав фондидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган тендер шартлари бўйича иккита ечим тайёрлаб, тегишли органларга тақдимнома киритгани ҳақида хабар бергандик.  

Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.

Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Тез орада мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.

Қайд этилишича, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей