1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
26 января, 09:05 563 0

Ўзбек олимлари “Британия штамми”ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда

Япония элчихонаси вакиллари амалий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбек олимлари “Британия штамми”ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан COVID-19 вирусининг “Британия штамми”ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан ўтказилган музокараларда айтди.

Япония элчихонаси вакиллари ушбу тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей