1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 января, 17:24 547 0

1 февралдан қоғозли ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилмоқда

"Тошшаҳартрансхизмат" ушбу санадан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари фаоллаштирилишини маълум қилди.

1 февралдан қоғозли ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилмоқда
Фото: "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди.  

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

Бундан ташқари, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. 

Бунда сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддатга фойдаланиш учун тақдим этилади. Бунда ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей