1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 января, 16:37 585 0

Алимент миқдори “боланинг ҳаёт кечириши минимуми” бўйича белгиланиши мумкин

Сенат йиғилишида боланинг ёши ва ота-оналарнинг даромадидан келиб чиқиб, алиментнинг якуний миқдорини аниқлаш зарурлиги таъкидланди.

Алимент миқдори “боланинг ҳаёт кечириши минимуми” бўйича белгиланиши мумкин
Фото: senat.uz

Сенати Кенгашининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мажлисида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020–2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши муҳокама қилинди.  

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

Хусусан, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

Бунда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг эр-хотин муносабатлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида мажбурий ўқув курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул асосда бепуштлик юзасидан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек алиментнинг минимал миқдорини “боланинг ҳаёт кечириши минимуми” миқдорида белгиланган ҳолда боланинг ёши ва ота-оналарнинг даромадидан келиб чиқиб, алиментнинг якуний миқдорини аниқлашда индивидуал ёндашиш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Аввалроқ, алимент тўлашдан қочганлар мажбурий ишга жалб қилиниши маълум қилинганди.

Давстатқўмга кўра, республикада 2020 йил давомида 28,2 мингта ажрим ҳолати қайд этилган

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей