1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
25 января, 13:12 882 0

“Coca-Cola”нинг давлат улуши сотуви бўйича тендер тўхтатилиши мумкин

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер шартлари бўйича иккита ечим тайёрлаб, тегишли органларга тақдимнома киритди.

“Coca-Cola”нинг давлат улуши сотуви бўйича тендер тўхтатилиши мумкин
Фото: ccbu.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав фондидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлигини таҳлил қилди.  

Маълум қилинишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан эълон қилинган тендер шартларига киритилган бир қатор талаблар савдоларда қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ҳамда қатор коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.

“Ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади”, - дейилади агентлик хабарида.

Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш тендер шартларини бажара олувчи кам сонли иштирокчилар ўртасида ҳақиқий рақобат бўлмаслигига ва натижада давлат улушига паст нарх таклиф этилишига ҳамда бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисодий манфаатларига сезиларли даражада зарар етказилишига олиб келиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

Агентлик томонидан тегишли идораларга мазкур Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли тендер жараёнларини тўхтатиш ёки тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш зарурлиги борасида тегишли идораларга тақдимнома киритилди.

Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳолатга изоҳ бериб, компаниядаги давлат улушини савдога чиқариш учун белгиланган талабларда компания фаолиятини тартибга солувчи таъсис ҳужжатлари ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлар талаблари, компания фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинганини маълум қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей