1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 января, 12:17 575 0

Жиззахда қулаб тушган бинонинг қолган қисми демонтаж қилинмоқда — видео

Январь ойи бошларида қурилаётган кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганди.

Жиззахда қулаб тушган бинонинг қолган қисми демонтаж қилинмоқда — видео
Фото: Видеодан кадрлар

Жиззахда қурилиши тугалланмаган олти қаватли турар жой биноси бузиляпти. Ижтимоий тармоқларда тегишли видеолар тарқалди.

10 январь куни Жиззахда қурилаётган кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганди.

Бунинг ортидан 6 қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бино қулаши бўйича ҳукумат комиссияси тузилганди.  

Махсус комиссия йиғилишида бинони қоракўл қўйчиликка ихтисослаштирилган “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалиги қурганлиги, бино дастлаб 3 қаватли қилиб қурилиши аниқланганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей