1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
25 января, 10:49 2018 0

Янгиланган Chevrolet Tracker’нинг нархи ва характеристикаси маълум бўлди — фото

Компания янги Tracker бугундан сотувга чиқарилгани ва унинг хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Янгиланган Chevrolet Tracker’нинг нархи ва характеристикаси маълум бўлди — фото
Фото: UzAuto Motors АЖ

UzAuto Motors 25 январдан бошлаб Ўзбекистонда янги Chevrolet Tracker сотувга чиқарилганини маълум қилди.  

Янгиланган Tracker панорама люк, LED чироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудио тизим билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобилда динамик тўхташ чизиқларига эга орқа камера, катта сиғимли юкхона ва бошқа қулайликлар бор.

Техник хусусиятлари:

—  замонавий уч цилиндрли ECOTEC турбомотор;

—  аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 от кучи;

—  6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;

—  калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

—  ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган STOP-START интеллектуал тизими;

—  янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Нархи: 

Автомобиль 25 январдан қуйидаги комплектацияларда, CHEVROLET стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида мавжуд:

—  бошланғич комплектация: 145 130 000 сўмдан бошланади;

—  LT комплектация: 193 043 478 сўм.

Қайд этилишича, бошланғич комплектациядаги автомобилни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар дилерлик ташкилотлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига сўров қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг, компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил  12 декабрь куни General Motors SAIC-GM қўшма корхонаси 290 дона янги Chevrolet Tracker автомобилларини Ўзбекистонга жўнатганди

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей