1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
24 января, 12:29 1051 0

“Низомий” университети талабасида коронавирус аниқланди

У билан боғланган ва битта факултетда бўлганларнинг барчасига ўзини изоляция қилиш бўйича тавсиялар берилган.

“Низомий” университети талабасида коронавирус аниқланди
Фото: Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Zamon дастурида маълум қилинди.

У билан боғланган ва битта факультетда бўлганларнинг барчасига ўзини изоляция қилиш бўйича тавсиялар берилган.

Талаба ўқув муассасасининг 4-қаватидаги рус тили ва адабиёти факультетида таҳсил олган, у ерда чет тиллари факультети талабалари ҳам таҳсил олишади. Талаба ўқиган бино дезинфекция қилинади.

Инфекцияни юқтирган бемор билан ўша бинода ўқиган ёки у ерда бўлган барча талабалар вақтинча онлайн таълимга юборилган. ТДПУнинг аниқлик киритишича, таълим муассасасида тиббиёт ходимларидан иборат махсус гуруҳ мавжуд ва бундай ҳолатлар учун ётоқхоналарда махсус изоляция хоналари ташкил этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ОТМларда анъанавий таълим 11 январдан бошланган эди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей