1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 января, 10:54 924 0

Ўзбекистонда ишончлилик даражаси энг юқори бўлган бирорта қурилиш компанияси йўқлиги аниқланди

Республикада барча қурилиш-пудрат ташкилотларининг онлайн-рейтинги ишга туширилди. Ишончлилик даражаси 85% дан 100% гача бўлган категорияга битта компания ҳам кира олмаган.

Ўзбекистонда ишончлилик даражаси энг юқори бўлган бирорта қурилиш компанияси йўқлиги аниқланди
Фото: Иллюстрация / president.uz

Энди СТИР орқали қурилиш ташкилотлари рейтингини билиб олиш мумкин. Рейтингга 36 мингдан ортиқ ташкилот киритилган.

Қурилиш вазирлиги reyting.mc.uz сайтида қурилиш-пудрат ташкилотларининг салоҳияти 71 та кўрсаткич бўйича 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанишини маълум қилди.   

Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар инобатга олинади.

Маълум қилинишича, DDD рейтинги рейтингда энг паст ишончлилик даражаси сифатида аниқланади ва юқори даражадаги хавфни англатади, ишончлилик даражаси 7% дан 20% гача.  

AAA рейтинги юқори даражадаги ишончлилик сифатида тавсифланади ва минимал хавфни англатади, ишончлилик даражаси 85% дан 100% гача.

Қурилиш вазирлиги таҳлилига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ишончлилик даражаси A ва ундан юқори бўлган бирорта ҳам қурилиш компанияси мавжуд эмас.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей