1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 января, 17:51 574 0

“Янги Ангрен ИЭС”даги портлашда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 105 миллион сўмдан пул берилди

ИЭСда содир бўлган портлаш оқибатида корхона ишчиларидан 3 нафари вафот этиб, яна 3 нафари турли даражада тан жароҳати олгани хабар қилинганди.

“Янги Ангрен ИЭС”даги портлашда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 105 миллион сўмдан пул берилди
Фото: Экология қўмитаси

20 январь куни соат 11:45 да “Янги Ангрен” ИЭСдаги портлашда уч киши олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этганди.  

Энергетика вазирлиги уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.  

Шунингдек, 22 январь куни “Янги Ангрен” ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Кеча, ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари томонидан ҳеч қандай моддий ёрдам пули берилмади деган мазмундаги видеомурожаат тарқалганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей