“Ҳудудий электр тармоқлари” аҳолини 22 январь куни ҳам электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантирмоқда.
Кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши кузатилаётган кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида, республика бўйича 550 100 истеъмолчилар электр энергиясисиз қолган.
Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди.
Шунингдек, Жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида ташкил этилган навбатчи бригадалар томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, барча авариявий ўчган 110-35 кВ кучланишли тармоқлар ҳамда 247 дона 6-10 кВ кучланишли линиялар тармоққа қайта уланган.
Айни вақтда истеъмолчиларни босқичма-босқич тармоққа қайта улаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, электр энергиясиз қолган 350 200 дан ортиқ ёки деярли 60 фоизи қайта тармоққа уланиши таъминланди.
Ҳозирда республика бўйича 6-10 кВ кучланишли 229 дона ҳаво линияларда узилишлар мавжуд бўлиб, ушбу вужудга келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг тизим корхоналари ходимлари томонидан туну кун таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ноқулай об-ҳаво шароити айрим ҳудудларда 2021 йил 22 январь куни ҳам давом этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантирди.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram