1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 января, 15:57 586 0

Антимонополия лифтларни таъмирлаш ва янгиларига алмаштиришдаги “Texnopark”нинг монополиясига қарши

“Texnopark” МЧЖ 100 фоизлик улуш билан Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан таъсис этилган.

Антимонополия лифтларни таъмирлаш ва янгиларига алмаштиришдаги “Texnopark”нинг монополиясига қарши
Фото: UzNews.uz

Монополияга қарши курашиш агентлиги кўп квартирали турар жойларда ўрнатилган эскирган лифтларни алмаштириш ҳамда янгидан барпо этилаётган уйларда замонавий лифт ускуналарини ўрнатиш ишларида “Texnopark”га берилаётган имтиёзларни амалдаги қонунчиликка зид деб топмоқда.   

Мазкур имтиёзларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасида, жумладан, кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатиш вазифаси “Texnopark” МЧЖ зиммасига юклатилади. 

Шунингдек, республика бўйича мавжуд кўп квартирали турар жойларда ўрнатилган эскирган лифтларни янгисига алмаштириш ва таъмирлаш, янгидан барпо этилаётган уйларда лифт ускуналарини ўрнатишда “Texnopark” МЧЖ бош пудратчи этиб белгиланган.

Бундан ташқари “Ипотека банк” ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”га лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида зарур хомашё ва бутловчи қисмлар ҳарид қилишга “Texnopark”га айланма маблағларни тўлдириш учун зарур миқдорда кредит ажратиш тавсия этилади.

Монополияга қарши курашиш агентлиги ҳужжат қабул қилинишининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирар экан, мазкур хизматларни кўрсатиш вазифаси “Технопарк”нинг зиммасига юкланиши амалдаги қонунчиликка зид равишда (“Рақобат тўғрисида”ги Қонун 12-модда) белгиланганини таъкидлайди.

Агентлик хулосасида, қарор лойиҳасида ижрочи сифатида аксарият ўринда “Технопарк” МЧЖнинг номи келиши қонунчилик нормаларига зид ва ушбу ишларни амалга оширишда бош пудратчини ўрнатилган тартибда тендер ёки танлов савдолари асосида аниқлаш лозим ҳисобланади. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг “2021 – 2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 12 июндаги 376-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарори лойиҳасининг қабул қилинишини “мақсадга мувофиқ эмас” деб топмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, "Texnopark" МЧЖнинг 100 фоизлик улуши Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей