1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 января, 14:05 639 0

Москва ҳукумати хорижий ишчи кучи етишмаётганини маълум қилди

Россия ИИВ ва Москва ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини пойтахтнинг қурилиш ва турар жой комплексларига ишга қабул қилишни ташкиллаштирмоқда.

Москва ҳукумати хорижий ишчи кучи етишмаётганини маълум қилди
Фото: Sputnik

Москва ҳукумати Россия ИИВ Бош бошқармаси билан биргаликда меҳнат мигрантларини Москва шаҳрига ишга жалб қилишни ташкиллаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ Бош бошқармасининг кенгайтирилган коллегиясида Россия ИИВ биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС агентлиги.  

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси вақтида Россияга мигрантлар оқими кескин камайган.

“Айни вақтда пойтахт ҳукуматининг тегишли бошқармалари билан биргаликда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини пойтахтнинг қурилиш ва турар жой комплексларига ишга қабул қилишни ташкиллаштириш устида ишлаяпмиз”, деган Александр Горовой.

Шу билан бирга, ташкилот меҳнат мигрантларини жойлаш ва улар томонидан чеклов режимига амал қилинишини назорат қилади.

Аввалроқ, Россиянинг йирик қурилиш компаниялари – “ПИК-Индустрия” АЖ ва “ТехСтрой” МЧЖ 2021 йилнинг охирига қадар 14 000 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга олиши ҳақида хабар бергандик.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей