1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 января, 13:13 721 0

Бангладеш ишчиларини Ўзбекистонда қайта ишга ёлланишига эришмоқчи

Бангладеш элчиси ERIELL ва Enter Engineering компаниялари расмийлари билан ушбу масалани муҳокама қилди.

Бангладеш ишчиларини Ўзбекистонда қайта ишга ёлланишига эришмоқчи
Фото: newagebd.net

Бангладеш элчиси Захангир Алам Ўзбекистондан турли компанияларга бангладешлик ишчиларни ишга олишни қайта йўлга қўйишни сўради. Бу ҳақда Newage Bangladesh нашри хабар берди.  

Бангладеш элчихонасида элчи ERIELL компаниясининг Яқин Шарқ бўйича бошқарув раиси ўринбосари Илҳом Акрамов ва Enter Engineering Pte Ltd директор ўринбосари Жаҳонгир Назруллаев билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур масалани муҳокама қилган.

Унда элчи Ўзбекистонда қолиб кетаётган 649 нафар малакали ишчиларни Бангладешга қайтаришни сўради. 

Илҳом Акрамов зарур ишчи кучининг умумий сони баҳоланганидан кейин ишчиларни қайта ишга олинишларини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бангладешдан қарийб 900 нафар меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга олиб келиниши ва улар Қаршидаги инжиниринг компаниясида иш бошлаши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д. Ғаниев ва Н. Тилаволдиев биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига депутатлик сўровини юборди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса, президентнинг 2009 йил 15 октябрдаги ПҚ–1206-сон қарорининг 18-бандида «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Uzbekistan GTL буюртмалари асосида хорижий мутахассисларни ўрнатилган тартибда жалб қилиниши кўзда тутилганини, лекин ENTER Engineering Pte. Ltd. Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш учун Ташқи меҳнат миграциясига мурожаат қилмаганлигини маълум қилди.  

Ундан аввал эса ENTER Engineering компанияси ишчилари Қаршида норозилик намойиши ўтказганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей