1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 января, 12:18 2340 1

Барча коллежлар бошқаруви Меҳнат вазирлигига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи доирасида коллежларнинг жойи Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигида эмаслигини айтди.

Барча коллежлар бошқаруви Меҳнат вазирлигига ўтказилади
Фото: president.uz

Коллежлар бошқаруви Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг Бухорога ташрифи доирасида маълум қилган.

Меҳнат вазирлиги мазкур масала юзасидан давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда.

–  Барча коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Ўзи коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас. Сабаби, вазир Нозим Ҳусанов коллежларга аниқ буюртмалар шакллантириб беради. Коллежлар эса ҳар бир ҳудудларга зарур бўлган мутахассисларни тайёрлайди. Масалан, ҳозирги кунда пайвандчиларга талаб катта. Ана шундай касбни коллежлар тизимида ўргатиб, сертификат ҳам берилади. Ҳунар ўргангандан кейин чет элга борса ҳам иши юришаверади. Бундан ташқари, автомобиллар таъмирловчи, сартарош, этикдўз каби ўнлаб ҳунарлар бор. Мана, ишсизлик, "темир дафтар"ни тугатиш бўйича аниқ режа. Мономарказларни, маҳаллаларни шу коллежларга бириктиринглар. Бу масалани атрофлича ўрганиб, қарор тайёрланглар, - деган Шавкат Мирзиёев.

Комментарии
  • Husrav Botirov
    Husrav Botirov 22 января, 19:49

    Жуда тўғри. Меҳнат вазирлиги коллежлада соҳавий таълимни ривожлантириши ва шу орқали ёшларни иш билан таъминлаши зарур.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей