1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 января, 10:17 721 0

Сурхондарёда 25 ёшли аёл 2 ойлик ўғлини $2 мингга сотмоқчи бўлди — видео

У ўз чақалоғини фуқарога 1 900 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ушланди.

Сурхондарёда 25 ёшли аёл 2 ойлик ўғлини $2 мингга сотмоқчи бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр

2021 йил 12 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шўрчи туманида яшовчи 1996 йилда туғилган аёл икки ойлик ўғил фарзандини сотаётганида ушланди.

У Денов шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида бошқа бир фуқарога 1.900 АҚШ доллари ва 1 млн сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Zamon дастурида маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей