1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
21 января, 11:45 702 0

Сирдарёда яширин экстремистик гуруҳ вакиллари қўлга олинди

Гуруҳ раҳбарлари Сардобада сув тошқинидан зарар кўрган масжидларни қайта тиклаш учун тўпланган маблағларни Сурияга юборишган.

Сирдарёда яширин экстремистик гуруҳ вакиллари қўлга олинди
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугун 21 январь куни ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида “жиҳодчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, мазкур гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россияда мавсумий ишлаши давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолади ва яшаш жойига қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида ўзларининг бузғунчи ғояларини тарғиб қилади.

Улар ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчилик ташкилотларнинг ғоявий раҳномаларининг маърузаларини тарқатиш билан шуғулланишади. 

Ушбу жиноий гуруҳ раҳбарлари 2020 йилда Сардоба сув омбори билан боғлиқ сув тошқини оқибатида талафот кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, Telegram мессенжерида ҳайрия гуруҳини очиб, масжидларнинг қайта қурилишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларни алдаб, улар томонидан банк пластик картасига туширилган маблағларни Сурияга жўнатишади.

Қўлга олинганлардан баъзилари карантин чекловлари бекор қилингач, Сурияга чиқиб кетишни режалаштириш мақсадида ушбу мамлакат ҳудудидаги маслакдошлари билан алоқада бўлиб келган.

Айни вақтда қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

2020 йилда Самарқанд ва Тошкент шаҳрида фаолияти таъқиқланган “жиҳодчилар” қўлга олинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей