1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 января, 11:21 342 0

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан бошлаб тўланади

Халқ таълими вазирлиги устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўядиган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан бошлаб тўланади
Фото: UzNews.uz

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли ва 2020 йил 21 сентябрдаги қарорларига асосан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 1 январга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилган эди. 

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётганлиги юзасидан норозиликлар юзага келмоқда.  

Вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 1 январдан бошлаб мазкур устамаларни тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаган.

Вақтинчалик тўхтатилган устамалар Ишчи гуруҳларининг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.

“Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамалар тўланишини 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилишини, устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўрайди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей