1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
20 января, 18:22 860 0

Тошкентда Damas ва Lada иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Ҳодисага Damas ҳайдовчисининг бурилиш вақтида “ВАЗ-2115”га йўл бермагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда Damas ва Lada иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча 19 январь куни тахминан соат 21.30 да Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.  

Унда 23 ёшли Исломбек Д. бошқарувидаги Damas ва ишончнома асосида 29 ёшли Бухоро вилоятилик Бекзод Р. бошқарувидаги “ВАЗ-2115” тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “ВАЗ-2115” йўловчилари – 18 ёшли Бухоро вилоятилик Д.Б. ва 19 ёшли М.Ж. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

“ВАЗ-2115” ҳайдовчиси ва йўловчи 27 ёшли Бухоро вилоятилик Шаҳризод Ш. Тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ЙТҲга Damas ҳайдовчисининг бурилиш вақтида тўғри йўлдан ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2115”га йўл бермагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Натижада “ВАЗ-2115” бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашган.

Мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей