1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 января, 10:41 473 0

Пойтахтда сув таъминоти соҳасининг абгор ҳолатга келиши сабаблари айтилди

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” раҳбарига кўра, ўз вақтида ОТБ ажратган кредитнинг бир доллари 4 минг сўм бўлган. Ташкилотнинг 2027 йилгача йилига 1,5 млн доллар тўлаш мажбурияти бор.

Пойтахтда сув таъминоти соҳасининг абгор ҳолатга келиши сабаблари айтилди
Фото: UzNews.uz

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” раҳбари Мақсуд Аббосхонов соҳанинг абгор ҳолатга келиб қолишига қатор сабаблар борлигини ЎзАга маълум қилди.  

Улардан бири, бир неча йил олдин Осиё тараққиёт банкидан кредит олиниб, тозалаш иншоотлари янгиланган. Энди эса кредитни ёпиш учун ташкилот 2027 йилга қадар йилига 1,5 миллион доллар тўлаши керак. 

“Биз кредит олган вақтда бир долларнинг нархи 4 минг сўм бўлган бўлса, энди 10 мингдан ошиб кетди. Ана шу кредит туфайли ҳам зарар кўраяпмиз”, - дейди у.

Шунингдек, 1991-2000 йилларда сув соҳасига ҳеч ким эътибор қаратмаган, нархлар билинар-билинмас ўзгарган. Ўтган йилларда сув таъминоти алоҳида тармоқ сифатида фаолият юритмаган. Сувдан келган маблағлар коммунал хизматларнинг бошқа мақсадларига йўналтириб юборилган. Ҳозир тўланаётган 1 минг 100 сўмнинг атиги 410 сўми “Тошкент шаҳар сув таъминоти”га тушади. Шундан 310 сўми бизда қолдирилиб, 100 сўми коммунал хизматлар фондига йўналтирилган. Унинг сўзларига кўра, аслида сувнинг таннархи 350 сўмга тушяпти.

Бундан ташқари, совуқ сув автопаркида мавжуд 125 автомашинанинг 70 фоизи эскирган. Улар 1970-1978 йилларда олинган ва бензинда юради. Камига эскирган қисмларни тинимсиз таъмирлаш бизга қимматга тушмоқда. Замонавий тежамли техникалар харид қилиш эса фақат фойда эвазига бўлиши низомда кўрсатилган.

“Энди биз йиллар давомида кўрилган зарарни қоплаш ва соҳани ривожлантириш учун маблағга эга бўламиз. Агар ишни тўғри ташкил қилсак, энди ана шу 50 сўм эвазига бир йилда 2,5 миллиард сўм фойда кўрар эканмиз. Бунинг эвазига биз сув қувурларини ва автомашиналар паркини янгилаб борамиз”, - дейди Мақсуд Аббосхонов.

Аввалроқ, пойтахтда ичимлик сувининг кескин оширилиши сабаблари сифатида ходимларнинг паст ойлик маоши, эскирган ускуналар, аҳолининг қарздорлиги келтирилганди.  

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 январдан Тошкент шаҳри бўйича ичимлик суви ва канализация учун янги тарифлар ўрнатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей