1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 января, 19:41 749 0

Самарқанддаги ёнғинда хонадоннинг катта қисми ва Damas автомобили зарарланди

Ёнғинга хонадон ертўласида сақланган 20та маиший газ баллонининг портлагани сабаб бўлгани айтилганди.

Самарқанддаги ёнғинда хонадоннинг катта қисми ва Damas автомобили зарарланди
Фото: ФВВ

Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Самарқанд туманида қурилиши тугалланмаган хонадонларнинг бирида кучли ёнғин келиб чиққани, ёнғин хонадонда сақланган 20 та маиший газ баллонининг портлагани сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 18 январь куни кеч соат 20:08 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида ҳали қуриб битказилмаган уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 20:23.да етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 22:16 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 50 кв. м майдони ҳамда Damas русумидаги енгил автомашинаси зарарланган. 

Шунингдек, ёнғинни ўчириш жараёнида қутқарувчилар томонидан мазкур хонадоннинг ертўласида мавжуд ёнғиндан зарар кўрган, тахминан 20 дона маиший газ баллони эҳтиёткорлик билан олиб чиқилиб, хавфсизлиги таъминланган.

Aйни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей