1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 января, 11:37 406 0

2020 йилдаги никоҳ ва ажримлар статистикаси эълон қилинди

Давстатқўмнинг маълум қилишича, республикада 2020 йил давомида 28,2 мингта ажрим ҳолати қайд этилган. 

2020 йилдаги никоҳ ва ажримлар статистикаси эълон қилинди
Фото: ЎзА

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ФҲДЁ органларида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича 296,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

2020 йил мобайнида ҳудудлар кесимида энг юқори никоҳ коэффиценти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан) Сирдарё вилоятида (10,4 промилле) қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича дастлабки учталикка Фарғона (34,1 минг), Самарқанд (33,4 минг) ва Қашқадарё (30,8 минг) вилоятлари киритилди.

Ушбу рўйхатни Сирдарё (8,9 минг) ва Навоий (9,1 минг) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (11,6 минг) тугаллаб берган.

Шунингдек, Давстатқўмнинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада 2020 йил давомида 28,2 мингта ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 мингтага кам бўлиб, ажримлар сони йиллар кесимида қуйидаги кўринишда бўлган:

2017 йил - 31,9 минг;

2018 йил - 32,3 минг;

2019 йил - 31,4 минг;

2020 йил - 28,2 минг.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей