1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 января, 11:10 369 0

2020 йилда “тонировка” учун ундирилган маблағлар миқдори маълум қилинди

Маълум қилинишича, 2019 йилдан буён 85 мингдан ортиқ автомашинанинг “тонировка”си учун 302 миллиард сўмдан ортиқ пул ундирилган.

2020 йилда “тонировка” учун ундирилган маблағлар миқдори маълум қилинди
Фото: Қашқадар вилояти ИИБ

ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини тусини ўзгартириб (қорайтириб) фойдаланиш учун 2020 йилда 50 758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд 395 млн сўм тўлов сифатида ундирилган.

Шундан 2020 йил 9 октябрдаги “тонировка” нархларини икки баробарга арзонлаштиришга оид 635-сонли Ҳукумат қарори кучга кирганидан сўнг, яъни 2020 йил 10 октябрдан 31 декабрь кунига қадар 22 432 та рухсатнома берилиб, жами 52 млрд 757 млн сўм тўлов сифатида қабул қилинган.

Қайд этилишича, 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар мазкур хизматлар учун 82 125 та рухсатнома берилиб, жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағи тўлов сифатида ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги 547-сонли қарори билан автомобилнинг орқа ойналари ёки олд-орқа ойналарини тўлов асосида ўзгартириш қорайтиришга рухсат берилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей