1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 января, 09:45 468 0

Тарбияланувчини урган мудира ишидан олинади

Кеча у болалардан бирини юзига қўли билан ураётгани акс этган видео тарқалганди.

Тарбияланувчини урган мудира ишидан олинади
Фото: Видеодан кадрлар

Самарқанд вилояти прокуратураси мазкур воқеа Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасида содир бўлганини тасдиқлаганди.

Булунғур туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 17 январь якшанба, иш куни бўлмаганлиги сабабли ҳолат 18 январь душанба куни туман ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойида ўрганилганини маълум қилди.

Ўрганиш давомида ташкилот мудираси Ахророва Роҳатой 2-тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиси М.Ш.нинг руҳиятига босим ўтказиб, қўллари ва юзига урганлиги аниқланди. 

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Р. Ахроровага меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда “Меҳнат шартномаси”ни бекор қилиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ш.М.нинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей