1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 января, 09:31 546 0

Амирхон Умаров ҳеч қандай фирибгарлик ҳолати бўлмаганини айтди — видео

Booknomy томонидан ўтказилган акцияда у рақамни адаштириб юборганини маълум қилди.

Амирхон Умаров ҳеч қандай фирибгарлик ҳолати бўлмаганини айтди — видео
Фото: Видеодан кадр

12 январь куни Booknomy компанияси томонидан 15 та Nexia, 2 та Malibu автомобили қўйилган мега акция ўтказилади. Акция жонли эфирда узатилган. 

Кеча ижтимоий тармоқларда хоразмлик фуқаро акция ҳалол ўтказилмагани, бошловчи Амирхон Умаров дастлаб D76858 ID кодни 2 марта айтиб ғолиб деб топгани, аммо учинчи марта D76785 ID кодни айтиб, ғолиб эгаси ўзгариб кетгани, адолат бўлмаганини таъкидлаб, видеомурожаат йўллади.

“Марказий студия” информацион шоусида акция бошловчиси Амирхон Умаров ҳолатга изоҳ берди.

“Дастур давомида менга тезлаштиришни, 1 соат ичида 17 та автомобиль топширилиши кераклиги етказиб турилди. Шунга чалғиган ҳолда 1-рақамни адашиб айтиб юбордим. Кейин уни яна қайтардим ва шу рақам эгасига қўнғироқ қилишим керак эди. Шу пайт менга операторларимиз рақамни адаштириб юбординг дейишди. Ҳар сонияларда рақам қўлимда эди. Ундан кейин тўғри рақамни айтдим”, - дейди Амирхон Умаров.

Унинг маълум қилишича, унга тухмат қилганлар устидан тегишли идораларга ариза билан мурожаат қилган.

Nexia автомобили эса жиззахлик ғолибга етказиб берилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей