1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 января, 14:48 477 0

Ўзбекистон хавфсиз давлатлар рейтингида 14 поғона пастлади

Numbeo портали 2021 йилги жаҳон мамлакатларидаги жиноятчилик даражаси индексини эълон қилди.

Ўзбекистон хавфсиз давлатлар рейтингида 14 поғона пастлади
Фото: tviibb.uz

Мазкур индекс қуйидаги тартибда ҳисобланади. Мамлакатдаги жиноят ва хавфсизлик даражаси учун 100 балл берилади. Жиноятчилик индекси қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунча юқори бўлади, ёки аксинча.  

2021 йилда Ўзбекистоннинг жиноятчилик индекси 34,70 балл, хавфсизли кўрсаткичи эса 65,30 баллни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткичлар туфайли Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича 14 поғона пастлаб, 40-ўринни эгаллади.

Жиноятчилик даражаси бўйича республика жаҳонда 96, Осиёда 25, Марказий Осиёда эса учинчи бўлди.

Numbeo маълумотларига кўра, янгиланган рейтингда хавфсизлик даражаси бўйича Венгрия ва Германияни ортда қолдириб, Литва ва Қувайтдан ортда қолмоқда.

Хавфсизлик даражаси бўйича Ўзбекистон Осиёда 19-ўринни (2020 йил ўрталарида 12-ўрин), жиноятчилик даражаси бўйича қитъанинг 43 мамлакати орасида 25-поғонани банд қилган. Марказий Осиёда эса Ўзбекистон энг хавфсиз давлатга айланди. Қирғизистон эса энг хавфли давлат бўлиб турибди.

Жиноятчилик юқори бўлган давлатлар бешталигига Венесуэла (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистан (76,37) ва Гондурас (74,78) кирган.

Жиноятчилик даражасининг энг паст кўрсаткичларига эга энг хавфсиз давлатлар сифатида Қатар (12,29), Тайвань (15,24), БАА (15,35), Ўмон (20,26) ва Мэн ороллари (20,79) тан олинган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей