Синоптиклар республикада мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзгидромет хабарига кўра, 18 январь куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори ва +13...+18 даража атрофида бўлади.
19 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.
21 январда республика ҳудудларининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0...+5 даража, кундузи +11...+16 даражани ташкил этади.
Қайд этилишича, 22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир, у мамлакат ҳудудларига қор ва манфий қийматли ҳароратларни олиб келади.
Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -2...+3 даражани ташкил этади.
23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, жуда совуқ бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10 даражагача пасаяди, кундузи -2...+3 даражани ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram