1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
18 января, 13:33 639 0

Ўзбекистонга коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасидан 100 минг доза олиб келинади

Ушбу вакцина Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонга коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасидан 100 минг доза олиб келинади
Фото: dw.com

Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган вакцинадан 100 минг доза олиб келинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.  

–  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. – Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Маълум қилинишича, Pfizer/BioNTech вакцинаси юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 даража ҳароратда сақлашни талаб этади. Ўзбекистонда эса ушбу даражадаги ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд.

Шунингдек, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган ва мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилнинг ёзида ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюроси фаол аъзоси сифатида ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей