1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 января, 09:31 579 0

Президент барча вилоятларга янги суд раисларини тайинлади

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва ўринбосарлари президент томонидан тайинланиши қонун билан белгилаб қўйилган.

Президент барча вилоятларга янги суд раисларини тайинлади
Фото: UzNews.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан барча вилоятларга янги суд раислари тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Тайинловлар Ўзбекистон президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгартишлар киритилгани ортидан амалга оширилди. Мазкур фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.

Давлат раҳбарининг тегишли фармойишига кўра:

Ўткиржон Жумаев - беш йил муддатга Жиззах вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Луқмон Қодиров - беш йил муддатга Бухоро вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.  Тайинловга қадар Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Ҳамидулла Қудратов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатга Навоий вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдуқаюм Маҳкамов – беш йил муддатга Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Талъатжон Мелибоев – беш йил муддатга Андижон вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Баҳодир Полванов – беш йил муддатга Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Абдулқосим Рўзиқулов – беш йил муддатга Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Дилшод Тожибоев – беш йил муддатга Тошкент вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Олим Ҳайитов – беш йил муддатга Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Аъзамжон Худойбердиев – беш йил муддатга Сирдарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдурасул Эранов – беш йил муддатга Наманган вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Камолов - беш йил муддатга Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.  Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва ўринбосарлари Ўзбекистон президенти томонидан тайинланади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей