1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 января, 08:40 355 0

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар статистикаси эълон қилинди

Ўтган йилда улар томонидан 500,1 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар статистикаси эълон қилинди
Фото: tergov.uz

Бош прокуратура 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.  

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. 

Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 

– 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;

–  227 нафари фирибгарлик;

–  132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш; 

–  58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш;

–  31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;

–  25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;

–  16 нафари мансаб сохтакорлиги;

–  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган. 

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд сўми ундирилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей