1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 января, 12:42 961 0

Собиқ омбудсман – Улуғбек Муҳаммадиевнинг ишдан кетиш сабаблари айтилди

Кеча ушбу лавозимга депутатлар томонидан Феруза Эшматова номзоди маъқулланганди.

Собиқ омбудсман – Улуғбек Муҳаммадиевнинг ишдан кетиш сабаблари айтилди
Фото: Халқ сўзи

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати собиқ омбудсман – Улуғбек Муҳаммадиевнинг ишдан кетиш сабабларини маълум қилди.

Унга кўра, Улуғбек Муҳаммадиев беш йиллик сайлов муддати якунлангани сабабли ўз аризасига кўра ишдан кетган.

“Улуғбек Насриддинович Муҳаммадиев беш йиллик сайлов муддати якунлангани сабабли ўз аризасига кўра ишдан кетди. У ўз номзодини қайта кўрсатишни хоҳламади. Aслида, Омбудсман сайлови 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Лекин, пандемия сабабли қолдирилганди”, дейилади ташкилот хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу постга жорий йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Феруза Эшматова номзоди маъқулланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей