1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 января, 11:45 667 0

Uzreport TV канали тасвирчисига қилинган таҳдид юзасидан айрим тафсилотлар очиқланди

Таҳририят 2020 йил 23 сентябрдаги Чилонзор туман Маъмурий судининг қароридан ҳам норози ва судни “ишни бир томонлама кўриш”да айбламоқда.

Uzreport TV канали тасвирчисига қилинган таҳдид юзасидан айрим тафсилотлар очиқланди
Фото: Скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ Uzreport TV канали “No comment” кўрсатувини тасвирга олиш жараёнидаги ҳолат бўйича профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.

2020 йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда UZREPORT TV телеканали ходимлари Фаёзбек Бахтиёров, Иброҳим Aҳмедов ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановлар навбатдаги “No comment”  кўрсатувини тасвирга олишга чиқишган.

Шу куни Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида содир бўлган ЙТҲ видеотасвирга олинаётганда, телеоператор Фаёзбек Бахтиёровга номаълум икки фуқаро таҳдид қилиб, унга ташланган. Бунинг оқибатида UZREPORT TV телеканалига тегишли  видеокамера уриб синдирилган.

Видеотасвирчи бўлиб ўтган воқеа юзасидан ички ишлар идорасига воқеа жойида ариза билан мурожаат қилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш ва UZREPORT TV телеканалига етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўраган.

Лекин, участка нозири номаълум сабабларга кўра тўпланган ҳужжатларда ҳуқуқбузарларга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)ни қўлламаган ва телеканалга етказилган моддий зарарни кўрсатмаган.

Шунингдек, таҳририят 2020 йил 23 сентябрдаги Чилонзор туман Маъмурий судининг (судья A. Муҳиддинов раислигида кўриб чиқилган) қароридан ҳам норози ва судни “ишни бир томонлама кўриб, қарор чиқарган”ликда айбламоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ эса мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспекторининг ҳаракатлари қонунийлигини текшириш мақсадида Тошкет шаҳар ИИББ томонидан хизмат текширувини ўтказмоқда.

"Текширув якуни бўйича ҳолатга қонуний баҳо берилади" - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей