1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 января, 09:40 474 0

Ўзбекистон фуқароси AҚШда ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 12,5 йилга қамалди

Аввалроқ, унинг жиноий шериклари дея кўрсатилган икки нафар ўзбекистонлик 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистон фуқароси AҚШда ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 12,5 йилга қамалди
Фото: UzNews.uz

33 ёшли Ўзбекистон фуқароси A.Р. AҚШда ИШИДни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб 12 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Қамоқ муддати тугагач, Ўзбекистонга депорт қилинади. Бу ҳақда Нью-Йорк Адлия бошқармаси хабар берди.

AҚШ Aдлия вазирлигига кўра, A.Р. Нью-Йоркда федерал суд олдида Ироқдаги "Исломий давлат"га моддий ёрдам беришни режалаштирганига иқрор бўлган. 

Маълум қилинишича, A.Р. масаласи аслида яна бир неча ўзбекистонликни ўз ичига олган катта бир ишнинг бир қисми. Суд ҳужжатларига кўра, A.Р.нинг шериклари A.Ж. ва A.С. Сурияга бориб жанг қилишни режалаштирганшикда айбланган. A.Р. ва A.Ҳ. эса айнан A.С.нинг йўл харажатлари ва сотиб олиши керак бўлган қурол учун пул берган. A.Р., шунингдек, бошқалардан ҳам маблағ йиғиш ҳаракатида бўлган.

Бундан ташқари, суд ҳужжатларида A.С.нинг кетиши арафасида A.Р. яна бир шериги А.З.нинг шахсий банк ҳисобига 400 АҚШ доллари ўтказгани ва бу маблағ Сурияга йўл олаётган A.С. учун экани исботлангани айтилади.

A.Ж., A.С., ва А.З.лар айбловларни олдинроқ ўз бўйнига олган. A.Ж. ва A.С.лар 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ, Истанбул аэропортида ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси Германияга сохта паспорт билан учмоқчи бўлганида қўлга олинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей