Аввалроқ COVID-19’нинг Буюк Британияда аниқланган янги штамми юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилганди.
Бугун, 15 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов коронавируснинг “британча” штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган аломатлари хусусида тўхталиб ўтди.
Мутахассиснинг маълум қилишича, Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19’нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани айтимоқда. Бу “ZOE Symptom Tracker” иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлган.
Шунингдек, Ботир Қурбонов коронавирус “британча” штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган 5 та аломатни санаб ўтди.
Жумладан:
– касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.
– касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилган. Шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.
– 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг “британча” штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учради.
– бетоб болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилгани аниқлади. Бу аломат одатда вирусли инфекциянинг белгиси. Томоқдаги оғриқ шамоллаш, грипп ёки COVID-19 нинг белгиси бўлиши мумкин.
– касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганини айтишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади.
Тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти яратилди
Иккита янги моделни ўзлаштириш UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши айтилди
Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti бўйича шартнома тузиш қайта йўлга қўйилмоқда
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram