Университетда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
“International Standart Education” МЧЖ муассислигида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Имом Ат-Термизий номидаги Денов халқаро университети ташкил этилади.
Бу борада президент қарори лойиҳаси тайёрланиб, муҳокама учун эълон қилинди.
Университет ўз зиммасига ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш вазифасини олади.
Шунингдек, белгиланишича, университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Имом Ат-Термизий номидаги Денов халқаро университетида ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади ва абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Аввалроқ, 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда нодавлат олий таълим муассасалари сони 9 тани ташкил қилади.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram