1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 января, 11:14 438 0

Ҳокимликлар ҳузурида “Ёшлар жамғармаси” ташкил этилади

Мазкур жамғарма ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларининг тўлов-контракт пуллари 50 фоизгача тўлаб берилади.

Ҳокимликлар ҳузурида “Ёшлар жамғармаси” ташкил этилади
Фото: president.uz

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда алоҳида махсус ҳисобварақларига эга бўлган “Ёшлар жамғармаси” ташкил этилади. Бу борада Ҳукуматнинг тепгишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.  

Қарор лойиҳасига кўра, жамғарма маблағлари туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбалардан ажратилган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят ва Тошкент шаҳрининг шаҳар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан ўтказиб бериладиган маблағлар ва хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари шунингдек, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

– “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга доимий иш ўринларини ташкил этишга қаратилган бизнес ташаббуслари ва лойиҳаларини молиялаштириш учун “Микрокредитбанк” АТБга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 3 фоиз паст фоиз ставкасида кредит линияларини очиш;

– “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирларни молиялаштириш;

– “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзанларининг мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш йиллик харажатларининг 50 фоизи миқдоригача тўлаб бериш.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей