Жамият

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган қатор жарималар камайтирилмоқда

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини илк ўқишда маъқуллаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган қатор жарималар камайтирилмоқда
Фото:ИИВ ЙҲХББ

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзолари Ф. Ашматов ва К. Тожиевлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ташаббус билан чиқди. Ташаббус биринчи ўқишдаёқ маъқулланган. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров маълум қилди.  

 

Киритилаётган ўзгаришлар қуйидагилар:

 

—  Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун белгиланадиган жарима БҲМнинг (БҲМ) 30 бараваридан (6,69 млн сўм) 20 бараваригача (4,46 млн сўм) пасайтирилмоқда; 

 

—  128-моддага 6-қўшимчада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини биринчи марта бузганлик учун кўзда тутилган БҲМнинг 3 баравари (669,0 минг сўм), йил давомида иккинчи марта содир этса 5 баравари (1115,0 минг сўм), такрор содир этса 10 баравари (2230,0 минг сўм), кейингилари 15 бараваридан (3345,0 минг сўм) жарималар занжири бекор қилиниб, битта жаримага, яъни БҲМнинг 2 баравари (446,0 минг сўм) миқдоридаги жаримага ўзгартирилмоқда;

 

—  Кодекснинг 137-моддасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолганлик учун БҲМнинг 30 баравари (6 690,0 млн сўм) миқдорида жарима ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этиш ёхуд 15 суткагача қамоқ жазоси кўзда тутилган эди. Янги нормада жарима ҳуқуқбузарлик даражасидан келиб чиқиб учта тоифага ажратилади. Яъни, жиддий оқибатлар билан боғлиқ қоидабузарлик жойидан кетиб қолиш учун жарималар шу миқдорда сақланиб қолинади, нисбатан енгил оқибатлар билан боғлиқ бўлса БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима ва 1 йил муддатга транспортни бошқариш хуқуқидан маҳрум қилинади, жиддий бўлмаган қоидабузарлик жойидан кетиб қолганлик учун БҲМнинг 3 баравари (669,0 минг сўм) миқдорида жарима белгиланиши таклиф қилинмоқда; 

 

—  141-моддада корхона ва ташкилотларга тегишли транспортдан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланганлик учун жарима БҲМнинг 5 бараваридан (1115,0 млн сўм) 2 бараваригача (446,0 минг сўм) камайтирилмоқда; 

 

—  147-моддада йўллар, йўл иншоотлари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (669,0 млн сўм) 1 бараваригача (223,0 минг сўм) камайтирилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ