Сиёсат

2017 йилга қадар туркиялик инвесторлар билан муносабатларда совуқ хотиралар бор эди – Сардор Умурзоқов

Бош вазир ўринбосари иштирокидаги матбуот анжуманида Ўзбекистон ва Туркия савдо алоқаларининг истиқболлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

2017 йилга қадар туркиялик инвесторлар билан муносабатларда совуқ хотиралар бор эди – Сардор Умурзоқов
Фото:ЎзА

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири иштирокидаги матбуот анжуманида вазирлик фаолиятига оид қатор саволлар, жумладан, туркиялик инвесторлар билан юз берган ҳолатга муносабат билдирилди.

 

– Тўғри, 2017 йилга қадар инвесторлар билан муносабатларда совуқ хотиралар бор эди. Тарихимизда ҳар хил ҳолатлар юз бергани ва бунинг сабаблари ортида қандай кучлар тургани ҳақида кўпчилик билади. Кейинги йилларда муносабатларни яхшиланиши учун икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик янги босқичга чиқди.

 

Ҳозирда Туркия билан ечилмаган ёки ечилмайдиган масала йўқ. Зеро, пандемия бўлишига қарамай Туркия барча келишувларни амалга оширган ҳамкорларимиздан бири бўлди. Мисол учун, 2017 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 30 миллион доллар бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 346 миллион долларга етди.

 

Бу йил эса 415 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда. Шундан биринчи чоракдаги режалар 83 миллион доллар, - деди Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.

 

Шундан ҳам кўриниб турибди-ки, ҳозирда икки давлат тадбиркорлари ўртасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Туркия ишбилармонлик доираларида Ўзбекистонда иш юритишнинг қулайлиги ва кафолати борасида ишонч бор. Айни вақтда бизга катта оқим келмоқда. Бунда туркиялик тадбиркорлар билан ишлашни кенгайтириш мақсадида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ташкил этилиб, янги тизимли ишлар йўлга қўйилгани қўл келмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ