Энг кўп Қашқадарё, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида маҳаллий бюджет маблағлари мақсадли сарфланмаган.
Молия вазирлиги томонидан 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган тадбирларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан йўл қўйилган қатор қонунбузилишлари аниқланган.
Ҳокимиятлар (3,5 млрд сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (7,8 млрд сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари (8,4 млрд сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида, жумладан Қашқадарё (26,1 млрд сўм), Андижон (19,8 млрд сўм), Сурхондарё (16,5 млрд сўм), Фарғона (14,4 млрд сўм), Тошкент (13,2 млрд сўм), Жиззах (13 млрд сўм), Самарқанд (13 млрд сўм), Сирдарё (12,9 млрд сўм), Наманган (12 млрд сўм), Хоразм (6 млрд сўм), Бухоро (3,6 млрд сўм), Навоий (2,4 млрд сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (13,8 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1 млрд сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 48 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига ўрнатилган тартибда жарималар қўлланилди.
3 033 та назорат тадбирларида аниқланган 239,5 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram