1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 января, 13:58 567 0

Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши сотилиши бўйича шартларга изоҳ берилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси сотиб олувчининг камида 7 йиллик тажрибага эга бўлиши, йиллик соф тушуми $200 млн доллардан кам бўлмаслиги талаблари қаердан келиб чиққанини тушунтирди.

Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши сотилиши бўйича шартларга изоҳ берилди
Фото: ccbu.uz

Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги фармойишига асосан “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши хусусийлаштирилиши хабар қилинганди.  

Давлат активларини бошқариш агентлиги  томонидан Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг давлат улушини сотилиши бўйича кўрсатган шартлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Хусусан, сотиб олувчи камида 7 йиллик тажрибага эга бўлиши, йиллик соф тушуми 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаслиги, алкоголсиз ичимликлар бўйича халқаро тажриба эга бўлиши каби шартлар келтирилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, компаниядаги давлат улушини савдога чиқариш учун белгиланган талабларда компания фаолиятини тартибга солувчи таъсис ҳужжатлари ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлар талаблари, компания фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган.  

Бугунги кунда ошкора сотув механизмининг биринчи босқичида компаниядаги давлат улушини сотиб олиш бўйича кўплаб талабгорлардан таклифлар келиб тушган бўлиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей