Иқтисодиёт

2020 йилда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 50 мингдан ортиқ текширув ўтказилган

Шундан 3,3 фоизи ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

2020 йилда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 50 мингдан ортиқ текширув ўтказилган
Фото:Иллюстрация / Сабыр Аильчиев

Бизнес-Омбудсманнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, 2020 йил давомида 26 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жами 52 320 та текширув ўтказилган.

 

Шундан 1 754 таси (3,3 фоизи) ваколатли орган билан келишилган ҳолда, қолган 50 566 таси (96,7 фоизи) хабардор этиш тартибида ўтказилган.

 

Ваколатли орган билан келишиш учун 18 та назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказиш бўйича жами 3 915 та буюртма киритилган бўлиб, шундан 2 161 таси (55,2 фоизи) рад этилган.

 

2020 йилда 28 та назорат қилувчи органлар томонидан 3 162 та ноқонуний текширувлар ўтказилгани, 13 та назорат органи томонидан 3 312 та ҳолатда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланган ва ушбу ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг 328 нафарига судлар томонидан маъмурий жарима жазолари тайинланган, 5 нафари билан мехнат шартномалари бекор қилинган, 150 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган ва 33 нафарига огохлантириш берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини текширишда уларнинг фақатгина охирги уч йиллик давридаги фаолияти ўрганилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ