1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 января, 09:31 356 0

“Ислом молияси” тушунчаси қайси қонун ҳужжатларида акс этишига аниқлик киритилди

Шунингдек, жорий йилда инфляция даражасини 10 фоиздан оширмаслик бўйича ҳам чоралар кўрилади.

“Ислом молияси” тушунчаси қайси қонун ҳужжатларида акс этишига аниқлик киритилди
Фото: UzNews.uz

Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев кеча, 11 январь куни AОКAда бўлиб ўтган брифингда “Ислом молияси” тушунчаси ҳамда бу тушунчанинг қайси қонун ҳужжатларида акс этишига оид маълумотларни бериб ўтди.

–  Жорий йилда молия бозорларида рақобат ривожлантирилади. 2021 йилда “Нобанк ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун янгидан ишлаб чиқилади. Уларга кўпроқ хизмат кўрсатиш ҳуқуқлари берилади. Мурожаатномада айтиб ўтилган “Ислом молияси” тушунчаси ушбу қонунда кўриб чиқилади, - деди МБ вакили.

Шунингдек, Беҳзод Ҳамроевнинг таъкидлашича, 2020 йилда дунё молия тизимида мамлакатнинг йиллик инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил қилган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,3 фоизга ошган. 

–  Бу аҳолининг маълум харид қобилиятига ва уларнинг инфляцион кутилмаларига салбий таъсир кўрсатди. 

2021 йилда Марказий банкка макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифаси белгиланди, яъни инфляцияни 10 фоиздан оширмаслик ва озиқ-овқат нархлари, хусусан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича чораларни кўриш топширилди, - дейди Марказий банк раиси ўринбосари.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей