1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
11 января, 13:15 825 0

Ушбу ҳафтада ҳаво +15 гача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Ушбу ҳафтада ҳаво +15 гача исиши кутилмоқда
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 11 январь куни Ўзбекистон бўйича очиқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +7...+12 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 4-5 даражага юқоридир. Республика бўйича илиқ ҳаво массалари кириб келишида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

12 январь куни республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, шунингдек баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундуз куни +5...+10 ни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

13 январда ҳаво массаларининг кириб келиш фронти шарққа қараб силжийди, кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундуз куни +3...+8 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади. 

14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади. 

15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси +2...+5 даража илиқгача, баъзи жойларда айниқса совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0...-2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража иссиққача кўтарилади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.

Бутун иш хафта давомида республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей