Реклама

AKFA университети математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада ўтказади

AKFA университети 11-синф ўқувчилари ва академик лицейларнинг охирги босқич ўқувчилари ўртасида математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада ўтказади.

AKFA университети математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада ўтказади

Ўзбекистонда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», - деб эълон қилинди. Жорий йилда мамлакатда таълим ва фанни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

 

AKFA университети олимпиадани ташкил этиш орқали ёшларни математика, кимё, биология ва инглиз тили каби фанларни ўрганишга жалб қилиб, таълим ва фан ривожига ҳисса қўшишга қарор қилди.

 

Олимпиада иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилади. Олимпиадада келажакда AKFA университетида ўқишни истаган мактабларнинг 11-синф ўқувчилари ва академик лицейларнинг 3-босқич ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

 

Математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда қизиқувчи ёшлар ушбу ҳавола орқали 2021 йил 5 февралгача рўйхатдан ўтишлари керак. Иштирокчилар битта ёки бир нечта фанларни танлашлари мумкин. Олимпиадада рўйхатдан ўтиш учун мазкур ҳаволани босинг.

 

2021 йил 10 февралда бўлиб ўтадиган иккинчи босқичда рўйхатдан ўтган иштирокчилар онлайн олимпиадада қатнашадилар. Ҳар бир фан бўйича тест топшириқлари сони 20 тадан иборат бўлади. Биринчи босқич натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган 80 нафар ёшлар (ҳар бир фан бўйича 20 нафардан) учинчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

 

Олимпиаданинг якуний босқичи 26 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Якуний босқич иштирокчилари математика, кимё ва биология бўйича 10 та масалани ечишади. Инглиз тилидан синовлар иншо ва тест саволларидан иборат бўлади.

 

Ҳар бир фан бўйича 10 нафар ғолиб аниқланади, улар қуйидаги совринларга эга бўлишади:

 

1-2 ўринлар — 25 миллион сўм

3-4 ўринлар — 20 миллион сўм

5-6 ўринлар — 15 миллион сўм

7-8 ўринлар — 10 миллион сўм

9-10-ўринлар — 5 миллион сўм.

 

Соврин эгалари ушбу маблағлардан фақат AKFA университетида ўқиш учун тўловларни тўлаш учун фойдаланиши мумкин. Агар иштирокчи бир нечта фанлар бўйича совриндорга айланса, мукофотлар жамланади, бу эса AKFA университетида бепул ўқиш имкониятини беради.

 

Масалан, агар иштирокчи ҳар бир фан бўйича биринчи ёки иккинчи ўрин эгасига айланган бўлса, у 100 миллион сўм олади. Ҳозирги кунда тиббиёт факультетида таълим қиймати 58 миллион сўмни ташкил этаётганини ҳисобга олсак, ғолиб деярли тўрт семестр давомида бепул ўқиши мумкин.

 

Ҳозирда AKFA университетида тиббиёт, фармацевтика ва стоматология, ҳамширалик иши, бухгалтерия ва молия, иқтисод, архитектура ва дизайн, компьютер муҳандислиги, дастурий таъминот ва инглиз тили факультетлари мавжуд.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ